Жаҳонгир Артикхўжаев Фаластин элчисини қабул қилди+видео

Февраль 6, 2019

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикхўжаев Фаластин давлатининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Таршаханини қабул қилди. Учрашувда томонлар шаҳарлар ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилганлиги ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.


Хусусан, истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, учрашув давомида ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида халқаро сармоявий форумлар ўтказиш борасида келишиб олинди.
Муҳаммад Таршахани жаноблари самимий учрашув учун миннатдорчилик билдирди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати