Жаҳонгир Артикхўжаев «REDWOODS PROJECTS PVT.LTD» компанияси раҳбариятини қабул қилди+видео

Февраль 9, 2019

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикхўжаев Ҳиндистон давлатининг «REDWOODS PROJECTS PVT.LTD» компанияси раҳбари Наутила Амбуджа жанобларини қабул қилди.

Унда хорижий компания Тошкент шаҳрида янги меҳмонхона комплекслари, кўнгилочар савдо ва бизнес марказларини қуриш таклифини билдирди.

Йиғилиш якунида томонлар қурилиши мумкин бўлган ер майдонлари ҳақида келишиб олдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати