«Тошкент» автовокзали

«Тошкент» автовокзали 1977 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган. 40 йилда ортиқ вақт давомида ушбу масканда таъмирлаш ишлари бажарилмаган эди.

Сайёҳлар ўзбек миллий таомларини тайёрлашни ўрганмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти томонидан гастрономик туризмни кенг тарғиб қилиш мақсадида польшалик 52 нафар сайёҳ учун ўзбек миллий таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Ўзбекистонга келган туристларни юртимизнинг қуёшли кунлари, гўзал табиати, тарихий масканлари, муқаддас қадамжолари, замонавий ва миллий архитектура обидалари, шунингдек, меҳмондўст халқимиз ва такрорланмас таъмга эга таомларимиз… View Article

150 дона инглиз тилида йўл белгилари

Бугунги кунда шаҳримизга ташриф буюраётган туристлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Ҳозирда туристларга янада қулайлик яратиш, хорижий ва маҳаллий туристларнинг мўлжаллаган манзилларига тез ва осон етиб олишларини таъминлаш мақсадида, хорижий меҳмонлар борадиган масканларда ва автомагистраллар бўйида ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи йўл кўрсаткичлари ўрнатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 22 февраль… View Article

Айни дамда автопойга ишқибозлари учун муҳим тадбир — жип-триал бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бектемир туманидаги махсус майдон мусобақа шартларига мос тарзда жиҳозланган. Бунда экстримал спорт ишқибозлари формуласи 4х4 бўлган исталган автода ўз имконияти ва салоҳиятини намоён этишади

Тошкентда янги лойиҳа: туристлар учун пилон

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти ва “Media Lux” МЧЖ  ҳамкорлигида амалга оширилган  ушбу лойиҳа  шаҳримизга келувчи сайёҳлар учун муҳим маълумотларни тақдим этишга қаратилган.