Электрон виза олиш учун энг кўп мурожаат этганлар — Хитой фуқаролари

25 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат қилган хориж фуқаролари сони 1555 нафарга етди. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Электрон кириш визаларини тақдим этиш тизими ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида“ги фармони асосида, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб интернет тармоғида электрон кириш визаларини тақдим этишга мўлжалланган тизим синов режимида ишга туширилди.