Учтепа туманида “Аёллар ижтимоий мослашув маркази” очилди

Учтепа тумани ҳокимлиги саъй-ҳаракатлари билан оғир ижтимоий ахволда қолган, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган аёллар учун Учтепа-Чилонзор туманлараро реабилитация маркази ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дилбар Нажмутдинова, Учтепа туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этишди. Ушбу марказ барча аёлларга бепул хизмат кўрсатади.

Тошкент ва Финляндия сув таъминотига замонавий АКТни жорий этиш масаласини муҳокама этди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Финляндиянинг Kaukointernational компанияси директори Маркус Тукканен билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқот давомида Тошкент шаҳри коммунал хўжалиги тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама этилди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Kaukointernational компанияси саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва халқаро савдони ташкил этиш билан шуғулланувчи йирик корпорациядир. Учрашувда Бахтиёр Рахманкулов пойтахтимизда коммунал хўжалик… View Article

“Маҳалла оқсоқоли сайлови-2019”

Шаҳримизда маҳалла фуқаролар йиғини раисини сайлаш бўйича йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Яна бир сайлов Бектемир тумани “Роҳат” маҳалласида ташкил этилди.